Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Анзур Исмоилов:«Голларни баҳрайнликларга асраб қўйдик»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон-Баҳрайн ўйини билан ЖЧ-2018  саралаши иккинчи босқичига хотима ясаймиз. Ушбу учрашув аҳамияти ҳар икки томон учун бирдек катта. Баҳрайнликлар Осиё чемпионати финал раундига чиқишдан  ҳали умид узишмаган, Самвел Бабаян шогирдлари эса ке­йинги босқичга гуруҳ ғолиби сифатида ўтишлари лозим. Ўйлаймизки, бугун  бош жамоамиз чиройли ғалаба билан мухлисларни хушнуд қилади. 5 кун аввал Филиппин термасини биргина аниқ зарба эвазига енгдик ва умид қиламизки, бугунги баҳсда кўпроқ гол кўрамиз. Аввалги ўйинда Анзур Исмоилов қийин ҳолатда жамоамиз жонига оро берди - ҳужумчилардан фарқли ўлароқ, тўпни дарвозага тўғри йўналтира олди. Биз ўз навбатида, учрашув қаҳрамонининг  фикрлари билан қизиқдик.

- Анзур, Филиппинда кечган учрашувда йирик ҳисобли ғалабага эришгандик. Ўз майдонимизда эса шунча имкониятга эга бўлиб туриб, камтарона натижа қайд этдик. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Ҳа, Маниладаги ўйин гарчи мураккаб иқлим шароитида ўтган бўлсада, рақибдан ҳар жабҳада устунлик қилиб, якунда чиройли ғалаба билан қайтгандик. Бугун ҳамма кўрди, голга тортадиган  вазиятларни етарлича юзага келтирдик. Лекин ҳужумни мантиқий якунига етказишда қийналдик. Ўз ҳисоб-китобимга кўра, аслида  камида 5та гол уришимиз керак эди. Энди ўйин билан ўйин­нинг ўртасида фарқ бор. Рақиб ҳар сафар  бир хил ўйнамайди. Бош­қа томондан, вазифани бажардик, барибир.Чунончи, асосий мақсад 3 очко ишлаб, гуруҳда 1-ўринга чиқиб олиш эди. 10та голга ҳам, биттага ҳам 3 очко берилади. Тўғри, стадионга келган мухлислар ва ўйинни телевизор қаршисида томоша қилган ҳам­юртларимизга голлар шоуси тақдим этишни ўйлагандик. Ким билади, балки голларни баҳрайнликларга асраб қўйгандирмиз... Ўйлайманки, навбатдаги учрашувда мухлисларни чинакамига қувонтирамиз. Учинчи босқич олдидан кайфиятни янада кўтариб олиш учун ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз муҳим.

-  Баҳрайн термасига қандай таъриф берган бўлардингиз?

- Биласиз, бу жамоа биз учун ҳамиша ноқулай рақиб саналган. Манамадаги учрашувда мезбонларни 4та гол билан «сийлаб», шу нохуш анъанага чек қўйдик. Лекин  айтганимдек, бир ўйин иккинчисига ўхшамайди. Баҳрайн термаси лоақал Осиё чемпионатига чиқишдан умидвор. Демак, борини бериб ўйнаши тайин. Жамоа ўйинларини кўриб чиқдик. Мураббийлар етарлича таҳлил қилиб беришди. Барчамиз учрашув аҳамиятини тушуниб турибмиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, 3 очко олишимиз шарт. Жорий саралаш терма жамоамиздаги аксарият етакчи футболчилар учун  сўнгги имконият ҳисобланади. Шахсан менга ҳам. Шундай экан, бу имкониятдан максимал даражада фойдаланмасак бўлмайди.

-  Филиппин термаси дарвозасига урилган ягона голни нишонлаш жараёни кўпчиликнинг диққат-эътиборини  тортди...

- Ҳа, биз Сервер Жепаровни фарзандли бўлгани билан шу тариқа қутладик. Ўйиндан олдин Сервер ким гол урса, янги чақалоққа атаб, шундай нишонлашни сўраганди. Қарангки, ягона голни уриш менга насиб қилди. Табиийки, голимни Сервернинг фарзандига бағишлайман. Ўша вазиятда  керакли жойда ва вақтида пайдо бўлганим қўл келди. Шуни айтиш керакки, меҳмонлар дарвозабони ўйин қаҳрамонига айланди. У бир нечта ҳолатларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.  

- Майдон ҳақида қандай фикрдасиз? Икки мавсумдирки, бу стадионда «Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги ўйин­лари, шунингдек, терма жамоа­миз учрашувлари мураккаб кечяпти. Нима, «Бунёдкор» майдонида ўйнаш оғирроқми?

- Яхшики, ёмғир ёғди. Йўқса, майдон нисбатан қаттиқроқ. Хуллас, ёмғир ҳам фойда берди. Акс ҳолда, янада қийналармидик... 

- Ўзи филиппинликлардан шундай қаршилик кутганмидинглар?

- Ҳа. Чунки уларда ОК-2019 йўлланмасини қўлга киритиш имконияти йўқ эмас. Тан олиш керак, Филиппинда  бизга омад кулиб боққанди. Яъни тезкор голлар мезбонлар руҳини тушириб юборганди. Агар Тошкентда ҳам ҳисобни эртароқ очганимизда, камида 5:0га ютармидик...

- Танаффус чоғи мураббийлар томонидан қандай кўрсатмалар берилди?

- Кенг қамровли ҳужум уюштириш зарурлиги  уқтирилди. Тўпни рақибга олдириб қўйган тақдирда эса, кучли «прессинг» эвазига уни қайтариб олиш ва тезкор ҳужум ташкил қилишимизни тайинлашди.

- Деярли бутун ўйин давомида сон жиҳатидан устун ўйнадик. Лекин ҳужум ташкил этилган пайт ҳимояда 2 ёки 3 нафар футболчимиз қолиб кетди. Рақибнинг тезкор қарши ҳамласидан хавфсирадингларми?

- Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғимиз кучли ҳисобланади. Айнан қарши ҳужумни ўтказиб юбормаслик учун ҳам катта таваккалга йўл қўёлмадик.

- Тошкентга бошқа легионерларга қараганда, эртароқ етиб келгандингиз. Бунинг сабаби нима ва Хитойга қачон қайтасиз?

- 12 март куни тур доирасида ўйи­нимиз бор эди. Уни ўтказиб, Тошкентга келавердим. Энди насиб қилса, 30 март куни кўтаринки кайфиятда Хитойга учиб кетаман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:52, 29.03.2016.
Ўқилди: 3746 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.