Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Виталий Денисов: ЖЧ-2018га чиқиш кўп нарсани ўзгартириб юборади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ФИФА расмий сайти учун интервью берди.

Тажрибали ҳимоячининг таъкидлашича, агар Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритса, бу жаҳонда мамлакатимизни янада яхшироқ танитиш учун катта туртки бўлади.

Сайёҳлик борасида мамлакатимизни бутун жаҳонда жуда яхши билишади. Бухоро, Хива, Самарқанд каби қадимий шаҳарларимизга бутун дунёдан кўплаб сайёҳлар ташриф буюришади. Аммо футбол бобида ҳали Ўзбекистонни унча яхши танишмайди. Лекин ўзимизга яраша мақтанишга арзийдиган жиҳатларимиз ҳам бор: Биз ҳам Осиёдаги гранд 4-5 термалар қаторига кирамиз. Ўсмирлар терма жамоамиз 2011 йили қитъа чемпионлигини қўлга киритди. “Бунёдкор”да Ривалдодек ўйинчи ўйнаганидан ҳам кўпчиликнинг хабари бор. Юртимизни янада яхшироқ танитиш учун балки Европа термалари билан ўртоқлик ўйинлари кўпроқ ўтказишимиз лозимдир. Лекин энг зўр реклама – бу Жаҳон чемпионатига чиқишдир.

Vitaliy Denisov - UZB.jpg 

Агар Жаҳон чемпионатига чиқсак, бу федерацияда ҳам, бутун мамлакатимизда ҳам кўп нарсани янада яхши томонга ўзгартиради. Ўйинчиларимизни бутун жаҳон яхшироқ таний бошлайди. Шунда янада кўпроқ одамлар Ўзбекистонга ташриф буюришни исташади. Аммо бунинг учун кўп ҳаракат қилишимиз лозим бўлади, - дейди маҳоратли футболчи ФИФА расмий сайтига.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:21, 31.03.2016.
Ўқилди: 7981 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [7865]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5639]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2602]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2183]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1968]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1642]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1570]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1498]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1493]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик