Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

ФИФА Грецияни аъзоликдан маҳрум этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Греция футбол федерацияси ФИФА ва УЕФАга аъзоликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

Хабарда айтилишича, мамлакат футбол федерацияси ишига ҳукумат томонидан аралашиш бўлаётгани бунга сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Греция Кубоги доирасида ПАОК ва «Олимпиакос» жамоалари ўртасида кечган баҳс (1:2) давомида мухлислар ўртасида жанжал келиб чиққани туфайли ҳукумат Кубок баҳсларини тўхтатиб қўйишга қарор қилганди.

Учрашувнинг охирги қисмида ҳакам меҳмон жамоа «Олимпиакос» дарвозасига пенальти белгиламаган ва аксинча мезбон жамоа ПАОК футболчиси Роберт Макни майдондан четлатган. Шундан сўнг, мухлислар аввал майдонга петарда отганлар, сўнгра полиция билан муштлашув бошлаган. Натижада ўйин якунланмай қолган.

Греция ҳукумати эса Кубок ўйинлари қайта ўтказилмаслигини маълум қилди. УЕФА ва ФИФА бу қарорни бекор қилишни талаб қилди ва бу талаб бажарилмаса федерацияни четлатиш билан таҳдид этди.

Ҳозирча бу талаб бажарилмаган ва Греция УЕФА ва ФИФАга аъзолик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

ФИФАнинг бу масала бўйича делегацияси раҳбари Костакис Куцукумниснинг маълум қилишича, бу ўринда трибуналардаги тартибсизлик бўйича саволлар бор. У ўйинни бетараф майдонда ёки мухлисларсиз трибунада бўлсада ўтказиш мумкинлигини айтган. Унинг таъкидлашича, турнир албатта якунига етказилиши керак.

Манба: kun.uz
Киритилди: 22:32, 31.03.2016.
Ўқилди: 5292 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик