“Бунёдкор” – “Машъал” учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Шахбоз Эркинов ўйин борасида SPORTS.uz мухбирига ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугунги ўйин жуда ҳам қийин ўтди. Биз 2-рақам остида ҳаракат қилдик. Яъни, қарши ҳужумлар асосида ўйин ташкил этдик. Бу бизга қайсидир вазиятларда фойда берган бўлса, баъзида зараримизга ҳам ишлади. Биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Биз ғалаба қозониш учун келган эдик. Лекин бир очко ишлаб олдик. Бу бир томондан яхшидир. Чунки “Бунёдкор”дек жамоа билан дуранг ўйнадик. Боз устига, бу баҳс якунландагиндан кейин эшитдимки, бу дуранг “Машъал”нинг Тошкентда “қалдирғочлар”дан биринчи марта очко олиши экан. Тарихни ўзгартирганимиздан хурсандмиз. Ҳар ҳолда “Машъал”нинг пойтахтдаги нохуш анъанасига чек қўйилди.
Ёшлардан иборат “қалдирғочлар” олодинги “Бунёдкор”га қараганда анча тетикроқ. Улар ўйинда тез ҳаракат қилишмоқда. Натижада жамоаларни анча қийнаб қўйишмяпти. Ўтган мавсумда ҳам “Бунёдкор” ёмон ўйнамади. Айниқса, иккинчи даврада. Лушчаннинг услуби менга ёқади. У ёшларга ишониб ўйинларга қўрқмасдан туширади. Кўп жойларда ўйнамаган ёшлар бу ерга келиб ўзларини кўрсатишмоқда. “Қалдирғочлар” тўғри йўлдан кетишмоқда. Бугунги “Бунёдкор”нинг ғалаба қозона олмаганига келсак, балки, улар қаердадир хатога йўл қўйишгандир? Ёки биз етарлича қаршилик кўрсатгандирмиз. Омад ҳам биз томонда бўлди. Умуман олганда, “Бунёдкор”га қарши ўйиндаги бир очко биз учун ғалабага тенг.
Ўйинда гол ура олмаганим учун захирага олинганимдан жахлим чиқди. Чунки ўз ўйинимдан қониқиқмадим. Бу вазиятда захирага олинганим учун мураббийдан ёки бошқалардан ҳафа бўлмадим. Дарвозага битта аниқ зарба бера олмаганимдан кейин ўзимдан ранжидим. Чунки ҳужумчи гол уриши керак, - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Машъал” баҳсида нурсиз дуранг қайд этилди.