Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Шмельцер хафа, «Боруссия» эса

Баҳо:
+ | -

Терма жамоадаги танаффусдан Марсель Шмельцерчалик фойда оладиган футболчи бўлмаса керак. Эҳтимол у ранжигандир, аммо «қовоғарилар» ишқибозлари хурсандлар.

Умуман, терма жамоаларнинг ўйин­лари туфайли юзага келадиган танаффус баъзан клубларга қўл келса, айрим ҳолларда аксинча, зарар қилади. Айниқса, бу омил ҳозирда ажойиб формага кириб олган Дортмунднинг «Боруссия»сига тааллуқли. Гарчи жамоа устози Томас Тухель танаффус эълон қилингани, шу тариқа шогирдлари руҳиятини кўтариш имконияти туғилишидан хурсанд эканлигини таъкидлаган бўлсада, барқарорликни йўқотиш хавфини ҳам ёддан чиқармаслиги тайин.

Статистика «Боруссия»нинг бу йилги самарали иштирокидан дарак бермоқда.

Ўз навбатида, ФИФА кунларининг плюсларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак: Европа Лигаси қатнашчиси сифатида олти ҳафта мобайнида тинмай ўйин ўтказган жамоада бироз ҳордиқ чиқариш имконияти туғилади.

«Аугсбург»га қарши кечган баҳс стресс ва чарчоқ аломатлари ўз сўзини айтаётганини кўрсатди. «Боруссия» ўзининг 2016 йилдаги энг суст ўйинини ўтказди. Қўшимча дам олиш кунлари ва икки ҳафталик танаффус ўйинчи ва мураббийларнинг куч тўплашларига замин ҳозирлайди. Ахир дортмундликларни бир нечта фронтлардаги курашлар кутиб турибди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 14 нафар футболчи ўз термалари ихтиёрига бориб қўшилишган. Тухель эса шундан ҳам ўзига яраша ижобий хулоса ясамоқда: «Миллий жамоалар ўйинчиларига вазият ва шароитнинг ўзгариши асқотади».

Айримлар, хусусан, Шинжи Кагава дарҳақиқат, қў-шимча рағбатга эҳтиёж сезмоқда. Афғонистон (5:0) ва Сурия (5:0) устидан қозонилган ғалабалар унинг кайфиятини кўтариши тайин.

Тўғри, кимдир ноқулай вазиятга тушиб қолган - масалан, Марсель Шмельцер нима сабабдандир Германия термасидан таклиф олмади. Маҳоратли ҳимоячининг мамлакат бош жамоаси таркибига жалб этилмагани «Боруссия» мухлислари орасида жўшқин муҳокамага сабаб бўлди. Тухель эса мазкур масала юзасидан батафсил фикр билдирди.

- Марселнинг мавсумолди тайёргарликларни ўтказиб юборгани, қолаверса, катта куч талаб этадиган ўйин услубимизни инобатга олсак, Шмельцер танаффусдан кўп нарса ютади. Унинг позициясидан келиб чиқадиган бўлсак, чиндан ҳам, унинг термага чақирилиши адолат мезонига тамомила тўғри келарди, - деди Тухель.

28 ёшли ҳимоячи клуби таркибидаги энг барқарор футболчилардан бири бўлган, майдонда кўп вақт тўп суриш бобида жамоанинг бешинчи ўйинчиси саналади. Пак Чу Хо сотиб олинганидан кейин ҳам Шмельцер асосий таркибдаги ўрнини йўқотмади - Жанубий кореялик футболчи немис амплуадошининг даражасига чиққунча ҳали анча тер тўкишига тўғри келади.

Яқиндагина жароҳатидан тузалиб, сафга қайтган Эрик Дурм эса ўзини ўнг қанотда эркинроқ ҳис этмоқда, шу боис, Тухелда бошқа танловнинг ўзи йўқ эди.

Марсель нафақат фойдалилиги, балки фаолиятидаги энг яхши ўйинини намойиш қилишни ҳам уддалади. У Тухель бошқарувидаги «Боруссия»га хос ғолибона руҳни кўрсата олди. Шмелцерни бежиз Германиянинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси сифатида эътироф этишмади.

Марселнинг айтишича, ЖЧ-2014дан кейин Йоахим Лёв билан гаплашмаган. Аслида, Германия термаси бош мураббийининг беэътиборлиги уни янги марралар сари ундаши, ривожланишига турт­ки бўлиши шубҳасиз. Майли, бошқалар миллий жамоалари сафида ўйинларда иштирок этаверишсин - Шмельцер эса дам олишга ҳақли. Уни ранжитган бу ҳолат «Боруссия» учун қувончли хабарга айлангани инкор этиб бўлмас ҳақиқат.

Манба: FootballHD.ru,

Ж.АБДУВАЛИхўжаев тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:02, 01.04.2016.
Ўқилди: 3207 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.