Кириш Регистрация
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика 1-0 Ямайка
24/06 00:00 Шотландия 0-1 Венгрия
24/06 00:00 Швейцария 1-1 Германия
24/06 03:00 АҚШ 2-0 Боливия
24/06 06:00 Уругвай 3-1 Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия
25/06 03:00 Колумбия - Парагвай
25/06 06:00 Бразилия - Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия

Андрей Фёдоров: «Мавсум бошидан буён тез гол ўтказиб юборяпмиз»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этди.

— Олий лиганинг учинчи ўйини ва Кубокнинг битта ўйинида иштирок этдик ва барча ўйинларнинг бошида тўп ўтказиб юбориб, кейин ўзимизга кела олмаяпмиз. Йиғинлар давомида бирорта ўйинимиз бу даражада ёмон бўлмаганди. Афсуски, мавсумни ёмон бошладик.

— Дарвозабоннинг бугунги ўйини борасида фикрингиз.
— Ҳозирча сафимизда бирорта дарвозабон бизни голлардан қутқармаяпти. Тўртта гол ўтказиб юборган ўйинларимизда рақиблар куч ўйнамаяпти, аксинча ўзимиз кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Худо бизнинг иродамизни синаяпти шекилли. Бунинг сабабини таҳлил қилиб, вазиятни ўрганиб чиқамиз.

— Ўткир Юсупов нима учун жамоанинг биринчи дарвозабонига айлана олмаяпти? У тажрибалироқ эмасми?
— Қайси томонлама тажрибали? Ўтказган ўйинлар сони бўйича? Унинг тажрибаси етарли эмас. Ўйинга қайси дарвозабонни тушириш жамоанинг ички иши ҳисобланади.

— Рақибдан тўпни олиб қўйгандан кейин таваккалига ҳужум бошлаяпсизлар. Натижада тўп тезда йўқотиляпти.
— "Локомотив" каби комбинацион ўйин намойиш қилиш учун шундай савиядаги футболчиларга эга бўлиш керак. Биз эса имкониятларимиздан келиб чиқиб ўйнаяпмиз. Бугунги ўйинда ўтган йилги таркибдан 7 нафар футболчи ўйнади. Ўтган йили улар бошқача ўйнашганди. Тўғри айтдингиз, рақиб прессинг қилмаётган пайтда ҳам тўпни йўқотяпмиз . Сифатли майдонларда кўп машғулот ўтказа олмаяпмиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:50, 01.04.2016.
Ўқилди: 3623 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.