Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Арсен Венгер: «Ўзил билан гаплашиб қўяман, бундай гапларни айтиш ярамайди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер жамоанинг германиялик яримҳимоячиси Месут Ўзилнинг жорий мавсумдаги чемпионлик пойгасидаги муваффақиятсизлик ҳақида билдирган фикрларига муносабатини билдириб ўтди.

Бир неча кун олдин Месут Ўзил жамоа бош мураббийи Арсен Венгерни ёзги трансферлар пайтида фаол бўлишга чақирганди. У шунингдек, бу мавсумда жамоа футболчиларининг ўзлари ўзларини чемпионлик имконидан маҳрум қилишаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

«Биз у билан бу ҳақда гаплашиб оламиз. У бундай гапларни сўзламаслиги керак эди.

Биз ўзимизга ишонишимиз керак. Имконият 100тадан битта бўлган тақдирда ҳам умидни йўқотмаслик керак. Имкониятлар ўзимизга ишонган тақдиримиздагина бўлади.

Энг қўрқинчлиси – ўзингга бўлган ишончни йўқотиб қўйишдир.

Биз охиригача эҳтирос билан ўйнашда давом этишимиз лозим. Мухлисларнинг ишончини сақлаб қолиш учун шундай қилишимиз керак», – дейди Венгер.

Бундан ташқари, Венгер раҳбарият Ўзил ва Алексис Санчес билан шартномани узайтириш устида ишлаётгани ҳақида айтиб ўтган.

Қайд этиш керакки, кейинги вақтларда лондонликлар жамоасининг бу етакчиларига Испания грандларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:22, 02.04.2016.
Ўқилди: 3359 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.