Кириш Регистрация

Даврон Файзиев: "Шогирдларим ўйинидан қониқмадим"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 3-турида "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари баҳс олиб боришди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамизнинг бугунги ўйинидан қониқмадим. Заҳирадан майдонга тушган ўйинчи Ш.Каримов ишончсизроқ ҳаракат қилди. "Навбаҳор" жамоаси бугун ўз мухлислари олдида ғалаба қозонишга ҳаракат қилди. Меҳмонга борадиган ҳар бир жамоа ҳам очко билан қайтиш учун режа қилади. Ҳақиқатдан ҳам кўп карточкалар олаяпти жамоамиз. Холмуродов бизнинг жамоада ва майдонда хақиқий жангчи. Футболда яккакурашларда сал бўлсаям имкониятлар бериш керак. Жиззахда истеъдодлар кўп. Ёшлар футболини ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратсак, истеъдодли футболчилар сони ортиб боради.

Оҳирги иккита ўйинда МТЖ миз ўйинига тўхталадиган бўлсак, кўпроқ натижа муҳим эди, чиройли ўйин кўрсатиш учунмас. МТЖга борадиган футболчиларни тайёр ҳолда этиб келишларига ҳаракат қилишимиз керак", - дейди мураббий.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:44, 02.04.2016.
Ўқилди: 3087 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик