"Реал" жамоаси собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти мадридликлар клуби етакчиси Криштиану Роналду яна бир бор "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун бор кучини ишга солишини маълум қилди:
"Ўйлашимча, Роналду яна "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истайди. Бу унинг учун ажойиб турткидир. Ишончим комил, у бу совринни қўлга киритиш учун қўлидан келган барча нарсани амалга оширади. Бироқ буни Месси борасида ҳам айтиш мумкин. Бу йил "Олтин тўп" учун баҳсда қайси бирининг ғалаба қозонишини айтиш қийин. Бу борада унутмаслик лозим, шунчаки феноменал иқтидорга эга Неймар ҳам бор, шунингдек, Хамес Родригуэз ҳам", - дейди Анчелотти.