Франциянинг “Ницца” клуби бош мураббийи Клод Пюэль чемпионат доирасидаги ПСЖга қарши ўйиндан сўнг рақибнинг ЕЧЛдаги иштироки борасида тўхталиб ўтди. Жумладан, Клод Пюэль ПСЖ Европанинг кучли клубларидан бири эканлигини ва 1/4 финалида “Манчестер Сити”дан ўта олишларини айтиб ўтди. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
- Мен учун айни пайтда ПСЖ Европанинг 4та энг кучли клубларидан бири. Улар “Манчестер Сити”дан кучлилар. Парижликлар кучли таркибга эгалар. Қолаверса, ПСЖда ўйинни бир ўзи ҳал қила оладиган футболчилар етарлича. Уларга тўқнаш келган рақиб жуда катта қийинчиликларга дуч келади. “Манчестер Сити” ҳам ҳудди шундай ҳолатга тушади, - дейди Клод Пюэль.