Кириш Регистрация

Актам Бердиев: "Йирик мағлубият навбатдаги учрашувга таъсир ўтказмайди"

Баҳо:
+ | -

Кеча Андижонда биринчи лига жамоамиз "УзДонгЖу"га қарши сафар баҳсини ўтказди. Биринчи турда жамоамиз йирик 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ўйиндан сўнг жамоа мураббийи Актам Бердиев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 

"Ҳали мавсум олдинда ва биз таркибдаги футболчиларга ишонамиз. Кеча қийин ўйин бўлди. Рақиб ҳақиқатдан ҳам кучли. "Машъал-2" учун чемпионатдаги биринчи баҳс бўлгани боис ҳаяжон сезилди. Рақибимиз ҳам маҳоратли эди. Кубок баҳсларида майдонга тушган эдик лекин буни чемпионат билан солиштириб бўлмайди", - дейди Актам Бердиев

"Асосий таркибга футболчи етиштириб бериш учун қўлимиздан келган меҳнатни қиламиз. Хатоларни кўриб чиқамиз ва улар устида қайта ишлаймиз. Яхшироқ натижага эришиш учун ҳаракатни сусайтирмаймиз. Кеча қабул қилиб олинган йирик мағлубият кейинги баҳсга таъсир ўтказмайди. "Норин" билан ўйинга ғалаба учун чиқамиз. Ҳозир навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошладик. Тайёргарлигимиз Андижонда бўлиб ўтмоқда".

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 17:41, 04.04.2016.
Ўқилди: 2220 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик