Германиянинг «Боруссия» Дортмунд футбол клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўзининг ҳозирги формага чиқиши жамоа собиқ бош мураббийи Юрген Клоппнинг хизматлари эвазига бўлганини таъкидлаб ўтди.
«Қуръа бизни Клопп билан тўқнаштирганидан жуда ҳам хурсандман. Биз унга олдинги савиямизга қайтишимиз учун қанчалик меҳнат қилганимизни кўрсатиб беришимиз керак. Мен Юргеннинг олдида қарздорман, ўз вақтида у билан битта жамоада ишлаганимдан жуда ҳам хурсандман. Юрген менга жуда кўп нарсаларни ўргатган. Менинг бугунги даражадаги ўйиним – Клоппнинг хизмати», – дея Обамеянгдан иқтибос келтиради Goal.com.
Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси чорак финалида «Боруссия» ва «Ливерпуль» ўзаро дуч келишади. Дастлабки учрашув 7 апрель куни бўлиб ўтади.