«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида «Атлетико»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Дастлабки ўйин 5 апрель куни Барселонада ўтказилади.
«Сўнгги йилларда "Атлетико" билан ЕЧЛ доирасида икки марта тўқнаш келдик. Шунга қарамай, рақибни янада ўрганиш керак. Бу сафар рақиб бошқача ўйнаши мумкинлигига тайёр бўлишимиз лозим. "Атлетико" — ўзининг аниқ фалсафасига эга бўлган топ-жамоа. Бу жамоа юқоринг прессинг қўллайди ва қарши ҳужумда хавфли ўйнайди.
Биз "Реал" билан 65 дақиқа давомида яхши ўйнадик. Албатта, биз хатоларга йўл қўйдик, лекин бундай савиядаги жамоалар билан ўйинларда бу оддий ҳолат. "Реал" билан ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим, ахир биз машина эмасмиз. Мағлубият аламини унутдик. Умид қиламан, тезроқ ғолибона йўлга тушиб олиш учун ушбу мағлубият бизга қўшимча мотивация беради.
"Атлетико" сафида маҳорат бобида кучли футболчилар бор — Гризманн ва Торрес. Бу жамоа яна бир неча жиҳатлари билан бизга муаммо яратиши мумкин. "Атлетико" стандартлар пайтида ва ҳимоядан ҳужумга ўтишда хавфли», — дейди Энрике.