"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике жамоа яримҳимоячиси Арда Туроннинг ўйинидан норози бўлишга сабаб йўқлигини маълум қилди.
"Мағлубият учун ўйинчилардан кимнидир айбдор қилиш ярамайди. Энди сабабчиларни излаш керакмас. У биз учун жуда ёмон вазиятда майдонга тушди. Исталган ўйинчига бундай пайт қийин бўлади. Мен Турондан мамнунман. У ҳаммадан кўра камроқ ўйнади, шунинг учун унинг айби камроқ десак, тўғрироқ бўлади. Турон бизнинг ўйинмизга кўп нарса беряпти", - дейди Энрике.