«Бавария» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛнинг чорак финалида «Бенфика»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен «Бавария» жамоасини ҳамиша яхши натижалар кўрсатиши учун шуғуллантирганман. Лекин мен ҳозир бу тўқнашув арафасида ўз жамоамни фаворит сифатида атай олмайман. «Бенфика» ҳозирги вақтда яхши ўйин кўрсатмоқда. Мен уларнинг ўйинидан яхши таассуротлар олганман ва буни қайд этишим керак.
«Бенфика»нинг натижалари жуда яхши. Бу жамоа футболчилари нима қилиш кераклигини жуда яхши билишади ва уларнинг сафида ўйинни ўқий оладиган футболчилар бор. Айни вақтда рақиб ҳужумчилари Митрўғли ва Жонас жуда яхши формада.
Лекин биз «Бавария»миз. «Бавария» эса ҳамиша фаворит сифатида қаралган. Мен «Бенфика»ни ва Португалия футболини ҳурмат қиламан. Ўтган йили «Порту» билан нималар бўлгани эсимда.
Мен Мюнхендагилар фақат требл исташини тўғри тушунаман. Биламанки, бу истак амалга ошмаса, «Бавария»нинг натижалари кўнгилдагидек бўлмади деб ҳисоблашади. Лекин дунёда юқори савияли кўплаб бошқа жамоалар ҳам бор. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак.
Менга Риберини яна бахтиёр ҳолатда кўриш муҳим. Кейинги 2 ҳафтада мен уни яна юзида кулги билан кўра бошладим. Ўтган мавсумда ва шу мавсумнинг биринчи қисмида бизга у етишмаганди. Унинг яна ўзини тиклаб, сафимизга қайтгани зўр бўлди», – дейди мураббий.