Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио 2-1 Парма
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

Рўзиқул Бердиев: «Ҳали гуруҳда қолиб кетганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

— Учрашув яхши бўлди, икки жамоа ҳам ўз ўйинини кўрсатишди. Мухлисларга раҳмат айтаман, бугун улар кутилганидек бизни жуда яхши қўллаб-қувватлашди.

— Бугун қайси чизиқдан кўнглингиз тўлмади?
— Бугун ўйинда албатта ҳужум чизиғимиз яхши ўйнай олмади, улар деярли рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият ҳам ташкил қила олишмади. Азаматни бугунги ўйинда танлаганим, у зич ҳимояда яхши ўйнай олади. Бобурни биринчи бўлимда туширмаганим, у кўпроқ очиқ вазиятда яхши ўйин кўрсата олади. Агар рақибдагидек ҳужумчи таркибимизда бўлганда, натижа бошқача бўлар эди.

— Бугун ўйинда “браклар” кўп бўлди.
— Менимча, бунга асосан ҳаяжон сабабчи бўлди.

— Сизнингча, “Насаф”нинг кейинги босқичга чиқишга имкони борми?
— Ҳали гуруҳда қолиб кетганимиз йўқ, имконимиз бор, курашда давом этаверамиз.

— Артурнинг "сариқ" олганини қандай изоҳлайсиз?
— У дарвозабон билан туқнашиб кетди, рақиб ўйинчиси унга қўпол муомалада бўлди, Артурнинг жавоб қайтаргани учун ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди деб, ўйлайман.

— Баҳром Абдураҳимовнинг ўйинидан қониқдингизми?
— Баҳромнинг ўтган ўйинда олган жароҳати ҳам бугун халақит берди. Шунинг учун унинг ўйини сизларга маъқул келмагандир. Аммо у қўлидан келганча ўйнади. Биз кўпроқ қанотлардан ҳужумлар уюштирганимиз учун Баҳромни қанотга қўйдим, у буни уддалаяпти. Энди ҳужумчи масаласида тўхталадиган бўлсам, бизнинг олдимизга бу йил катта вазифа қўйиляпти, умид қиламанки, яқинда кучли ҳужумчини сафимизга қўшиб оламиз.

Манба: voha.uz
Киритилди: 22:43, 05.04.2016.
Ўқилди: 3806 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик