"Атлетико" ҳужумчиси Фернандо Торрес ЕЧЛ чорак финалининг биринчи учрашувида "Барселона"дан учралган мағлубиятда (1:2) барча айбни ўзига олди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 35-дақиқасида Торес майдондан четлатилган.
"Атлетико"нинг бугунги мағлубиятида жавобгарлик менинг зиммамда. Аммо жамоа ҳозир ҳар қачонгиданда қўллаб-қувватлашга муҳтож. Ҳамма "Висенте Кальдерон"даги жавоб учрашувига" Олға, "Атлетико"!", - деб ёзади Торрес ўз Твиттерига.