УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодларни маълум қилди.
Улар қаторига «Реал» ҳужумчиси Винисиус, «Атлетик» ярим ҳимоячиси Роберт Наварро, «Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ҳамда «Спортинг» форварди Луис Суарес кирди.
Винисиус «Монако»га қарши учрашувда (6:1) бир гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Наварро «Аталанта» билан ўйинда (3:2) бир гол ва 2 та ассист қайд этди.
Фермин «Славия»га қарши баҳсда (4:2) дубль муаллифи бўлди.
Суарес эса «ПСЖ» дарвозасига икки бор йўл топди (2:1).













