Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячисини олиб кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Қизил иблислар" раҳбариятининг қизиқишлари доирасига Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Марк Касадо тушиб қолди, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

"Қизил иблислар"нинг 22 ёшли футболчи учун рақобатчиси Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳисобланади. Манбанинг қайд этишича, манкунианликлар Касадо вакиллари билан музокараларга киришган.

"Кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси Transfermarkt портали журналистлари томонидан 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Маркнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси муддати 2028 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.

Ярим ҳимоячи Ла Лиганинг жорий мавсумида 13 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:29, 22.01.2026.
Ўқилди: 2821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.