"Барселона" яримҳимоячиси Хавьер Маскерано ЕЧЛ чорак финалининг биринчи учрашувида "Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун ғалаба қозонишимиз муғим ди. Яна бир жуфт гол уришимиз ҳам мумкин эди, аммо асосийси - ўз майдонимизда ҳимояси кучли бўлган жамоани ютдик. Мадридда бугунги 2-бўлимдаги сингари ҳаракат қиламиз. Яримфиналга чиқиш учун маҳоратимиз етади.
Торреснинг четлатилиши бўйича фикрим йўқ. Айтишим мумкинки, ҳакам ўз ишини бажарди" - дейди Маскерано.