Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Самвел Бабаянга яна бир кучли хорижий маслаҳатчи-мураббий зарур(ми?)!

Баҳо:
+ | -

1news.uz —   “ИнтерФУТБОЛ” газетаси таҳририяти Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаянга жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини адо этиш учун сўнгги босқич баҳсларида  кучли хорижий маслаҳатчи-мураббий зарурлигини таъкидламоқда.

“Деян Журжевич ҳам қолаверсин, майли. Ўз вазифасини, яъни рақибларни кузатишни қойил қиляпти, шекилли, ишқилиб термамиз ютиб турибди. Яна Равшан Ҳайдаров ва Виктор Жалиловлар ҳам қолаверсинлар. Зарари йўқ. Аммо уларнинг қаторида яна бир кучли мутахассис бўлиши шарт. Акс ҳолда, тўрт йил олдинги тарих яна такрорланиши ҳеч гап эмас. Ахир энди ЖЧ йўлида Яман ва Баҳрайн эмас, Япония ва Австралияга қарши кураш олиб боришимиз керак, дўстлар…”, – дейилади газета материалида.

Маълумки, яқинда Сурия футбол федерацияси собиқ “Челси” мураббийи Жозе Моуриньога терма жамоа бош мураббийлигини қабул қилиш таклифи билан чиқди. Тез орада лондонликлар жамоасини Антонио Конте бошқаради ва мавсум якунигача “Челси”да иш олиб борадиган Гуус Ҳиддинк ҳам бўшаб қолади.  Гуус Ҳиддинк Ўзбекистоннинг кейинги босқичда бўлиши мумкин бўлган рақиблари – Жанубий Корея ва Австралия терма жамоалари билан катта муваффақиятларга эришган мураббий ҳисобланади. Балки Ўзбекистон терма жамоасини илк бор жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифасини бажариш учун шундай даражадаги маслаҳатчи-мураббийнинг тажрибасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлар.

Маълумки, 2014 йилда исроиллик мутахассис, “Челси”нинг яна бир собиқ мураббийи Авраам Грант ҳам Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф тушса, қарши бўлмаслигини билдирган эди. Бундан ташқари, “Челси”нинг яна бир собиқ мураббийи Луис Сколари Тошкентга келиб, маълум муддат “Бунёдкор”ни бошқарган. Шунинг учун Бабаян ёнида мана шундай хорижий маслаҳатчи-мураббий бўлса, терма жамоамиз ўйинчиларида ўзига ишонч янада кучайиб, белгиланган вазифани уддалашларига хизмат қилган бўлармиди.

 

Манба: 1news.uz
Киритилди: 11:04, 06.04.2016.
Ўқилди: 6798 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик