"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ҳамон "Зенит" қизиқишлари доирасида қолмоқда, дея хабар беради El Mercurio.
Санкт-Петербург клуби 62 ёшли мутахассисга йилига 10 миллион маошли уч йиллик шартнома таклиф қилди. Бу чилилик мутахассиснинг ҳозир ишлаб топаётганидан деярли икки баробар кўпдир. Бундан ташқари мусобақаларда ғолиб чиқиладиган бўлса 2 миллион евро миқдорида бонус белгиланади.