Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Игор Штимац: «Локомотив» жарима майдончаси ичида нима қилишни бизга қараганда яхши билади»

Баҳо:
+ | -

ОЧЛнинг 4-тури доирасида бўлиб ўтган "Локомотив" ва "Сепоҳон" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Игор Штимац иштирок этди.

— "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳар икки жамоа кўпроқ гол уриши мумкин эди. Биринчи ўйинда ҳам рақибимиз ўзини яхши томондан кўрсата олганди. Улар дарвоза олдида нима қилиш кераклигини бизга нисбатан яхшироқ билишар экан. Биринчи бўлимни яхши назорат қилдик. Ҳужумда ҳал қилувчи узатма беришда хатога йўл қўйдик. "Локомотив"нинг голидан кейин ўйинимизни кучайтирдик ва ҳужумлар ташкил қилдик. Ўша пайтда ҳужумчимиз Халатбарийнинг йўқлиги сезилиб қолди.

— Фозил Мусаевни алмаштирингизнинг сабаби нимада?
— Аниқ сабабини билмайман. У ўзини яхши ҳис қилмаётганини, боши айланаётганини айтиб, ўзини алмаштиришларини сўради.

— Кейинги босқичга чиқиш имкониятларингизни қандай баҳолайсиз?
— Имкониятларимиз пасайиб кетди, лекин ҳали бор. БУнинг учун кейинги 2та ўйинни ютишимиз керак. БУ эса осон бўлмайди. Ғалаба қозониш фақат бизга боғлиқ эмас. Умид қиламан, "Ан-Наср"га қарши ўйинда очко ола билмаса, шунда бизда имконият юзага келиши мумкин. Бизнинг мухлислар учун эса бизни "Истиқлол"га қарши ўйин кутиб турибди. Энди ўша ўйин ҳақида ўйлашимиз керак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:56, 06.04.2016.
Ўқилди: 4264 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.