Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

“Пахтакор” – “Насаф” учрашуви олдидан

Баҳо:
+ | -

Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо кескин ва шиддатли кечган. Ҳар иккала жамоа ҳам чемпионатимизнинг етакчи жамоалари саналишади. Ўзаро ўтган ўйинлардаги статистик маълумотларни солиштирсак, ҳозирча “Пахтакор” етакчилик қилмоқда.

“Насаф” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 38 бора тўқнаш келишган. Шулардан 22тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 9та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Насаф” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 55:28ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 75 очкони, “Насаф” эса 30 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Насаф” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Аждарлар”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

Чемпионат тарихида “Насаф” жамоаси “шерлар”ни Тошкентда ўзаро ўтказилган 19 учрашувнинг фақат биттасида мағлубиятга учратган, у ҳам 2001 йилги чемпионат баҳсида содир этилган. 15 йилдирки “аждарлар”нинг “қора анъанаси” давом этиб келмоқда.

Ўтган йилги мавсумда Қаршида бўлиб ўтган сўнгги учрашувда Камолиддин Тожиев учрашувдаги ягона голни киритиб, “Пахтакор” жамоасининг ғалабасини таъминлаган эди.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар натижалари:

26.06.2015 “Пахтакор” – “Насаф” 3:1

17.10.2014 “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

10.05.2013 “Пахтакор” – “Насаф” 1:0

12.04.2012 “Пахтакор” – “Насаф” 0:0

01.04.2011 “Пахтакор” – “Насаф” 0:0

05.08.2010 “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

29.04.2009 “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

30.06.2008 “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

27.05.2007 “Пахтакор” – “Насаф” 3:0

21.05.2006 “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

25.09.2005 “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

06.10.2004 “Пахтакор” – “Насаф” 2:1

15.04.2003 “Пахтакор” – “Насаф” 2:0

16.08.2002 “Пахтакор” – “Насаф” 4:0

13.03.2001 “Пахтакор” – “Насаф” 0:2

02.11.2000 “Пахтакор” – “Насаф” 2:1

05.10.1999 “Пахтакор” – “Насаф” 3:1

29.05.1998 “Пахтакор” – “Насаф” 3:1

04.10.1997 “Пахтакор” – “Насаф” 4:3

Ўтган 2-турда “Пахтакор” жамоаси Бухорода “Бухоро” жамоаси билан голсиз дуранг қайд этган, “Насаф” жамоаси эса ўз майдонида “Обод”ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Айни пайтда “Пахтакор” ҳисобида 7 очко бор, “Насаф” 9 очкога эга.

Навбатдаги учрашув:

ЎзПФЛ 4-тур. 11.04.2016.

“Пахтакор” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)

“Пахтакор” марказий стадиони. 18:30да

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Манба: voha.uz
Киритилди: 16:39, 08.04.2016.
Ўқилди: 3374 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.