Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Андрей Фёдоров: «Нефтчи»га ғолиблик характери етишмаяпти»

Баҳо:
+ | -

Бугун Олий Лиганинг 4-тури доирасида бир нечта учрашувлар ўтказилди. Улардан бирида "Андижон" ўз уйида "Нефтчи" клубини қабул қилди ва 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг матбуот анжуманида дастлаб  меҳмонлар устози  Андрей Фёдров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Йигитлар ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Фақатгина ҳисобдан қониқмадим, холос. Бахтга қарши "Андижон" футболчиларининг юқоридан оширган тўпларини қайтаришда хатоларга йўл қўйдик. Керак бўлмаган жойдаги жарималардан сўнг голлар ўтказиб юбордик ва шу икки ҳолат бугунга ўйиннинг 2-1 бўлиб тугашини таъминлади".

- Шогирдларингизнинг бугунги ўйинидан қониқдингизми?

- Биринчидан, бугун асосий таркиб футболчиларнинг йўқлиги ҳам ўйинимизга таъсир ўтказди. Пўлатов ҳамда Эрматовнинг ўйинда иштирок этмаганлиги режаларимизни ўзгартириб юборди. Шундай бўлишига қармасдан, биз голли вазиятлар содир этдик ва фақатгина уларни голга айлантиришда оқсадик. Ўйин тақдирини ҳал қилган вазият биз гол урганимиздан кейин, жуда тез фурсатда гол ўтказиб юборганимиз бўлди. Яна бир бор айтаман, натижага қарамай бугун шогирдларим ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Пенальтига эътирозингиз йўқми?

- Пенальти белгиланган вазиятни такрорий лавҳада кўриб фикр билдириш мумкин. Захира ўриндиғидан туриб, нима бўлди, ким кимни ушлаб қолди нимадир дейиш қийин. Худдики, бизнинг биринчи голимизда ҳам офсайд бор эдими йўқми уни ҳам аниқлаш керак бўлганидек, пенальтини ҳам қайта кўриш керак. Фикр билдириш қийин. 

- Сўнгги вақтларда "Нефтчи"нинг ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Мураббий сифатида нима дейсиз: балки ниманидир ўзгартириш керакдир?

- Билмадим. Кўрамиз. Мен олдинги матбуот анжуманларида ҳам айтганман: жамоада ғолиблик характери етмаяпти. Агар олдинги ўйинларда ҳам бугунгидек ўйнаганимизда ҳаммаси ижобий якун топиши мумкин эди. 

- Бугунгача россиялик дарвозабонлар клубда ҳаракат қилди. Бироқ, бу мавсумдан  хорижлик дарвозабонларни жамоага жалб қилмаслик ҳақида қарор қабул қилинди. ПФЛнинг ушбу қарорига муносабатингиз қандай?

- Фикр билдириш қийин. Терма жамоа манфаати учун шундай қарор қарор қабул қилишди. Терма жамоа мухлиси сифатида тўғри қарор деб ҳисоблайман. Лекин, клуб вакили сифатида эмас. Сабаби, айнан ушбу қарордан кейин биз дарвозабон муаммосига дуч келдик ва клубимиз кучсизланиб қолди. Бироқ, бу вазиятда майдондаги йигитлар ҳам дарвозабонга ёрдам беришлари, ўзига бўлган ишончни уйғотишга кўмаклашишлари керак. Бугунги ўйинда йигитлар айнан шундай ҳаракат қилишди ва дарвозабонимиз яхши ўйин кўрсатди.

Бобур Икромов

Манба: offside.uz
Киритилди: 21:46, 09.04.2016.
Ўқилди: 2711 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.