"Реал" ҳимоячиси Альваро Арбелоа Испания чемпионатининг 32-туридан сўнг "Барселона" ҳақида кесатиқ оҳангидаги сўзларни битди.
Арбеола сўнгги вақтларда "Барселона" рақибларининг бир киши кам бўлиб қолаётганига шаъма қилмоқда.
"Сенга қарши 11 киши ўйнаса ютиш нақадар қийин! Асьер Ильярраменди ва стебан Гранеро ажойиб ўйин кўрсатишди ва ваъдаларининг устидан чиқишди. Табриклайман!", - деб ёзади Арбелоа ижтимоий тармоқлардан бирига.
Айни пайтда "Барселона" "Атлетико"ни 3 очко, "Реал"ни 4 очко ортда қолдирган ҳолда жадвални бошқариб турибди.