"Барселона" ҳимояичиси Херард Пике "Реал" ҳимоячиси Альваро Арбелоанинг сўзларига изоҳ билдирди.
Арбелоа Испания чемпионатининг 32-турда "Барселона"нинг "Реал Сосьедад"дан учраган мағлубиятидан сўнг (0:1), охирги вақтларда каталонияликларнинг рақиблари майдонда 10 киши бўлиб қолаётганликларига шаъма қилган эди.
"32 тур давомида бошланғич таркибда бир мартагина майдонга тушган ўйинчининг фикрлари эътиборга арзимайди", - дея Пикенинг сўзларини келтиради Marca.