Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-0 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 1-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Легионерлар: Шоҳруҳ Гадоев “Муҳаррақ” таркибида дубль қайд этди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев айни пайтда Баҳрайн Премьер Лигаси вакили “Муҳаррақ” клубида фаолият олиб бормоқда.

Мазкур жамоа куни кеча Баҳрайн Премьер Лигаси 14-тур учрашувлари доирасида “Ситра” клубига қарши баҳс олиб борди. Жуда қизиқарли тарзда кечган ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди – 2:2.

MUHARRAQ_Shohruh Gadoyev.jpg 

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, “Муҳаррақ” таркибида киритилган ҳар икки голни ҳам ҳамюртимиз Шоҳруҳ Гадоев киритишга муваффақ бўлди.

Shohruh Gadoev _ Muharraq - UZB.jpg 

Ўзбекистонлик футболчи дастлаб 51-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, сўнг 72-дақиқада ҳам Гадоев ўз номини таблога ёздириб қўйди.

 

 

Ушбу дурангдан сўнг “Муҳаррақ” ҳисобида 22 очко бўлди ва жамоа мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.

SHOX GADOYEV.jpg 

“Ал Муҳаррақ” энди навбатдаги учрашувини 13 апрел куни ОФК кубоги 4-тур учрашувлари доирасида Суриянинг “Ал Жаиш” жамоасига қарши ўтказади.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:46, 11.04.2016.
Ўқилди: 7325 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик