Кириш Регистрация

«Палермо» мавсум давомида саккизинчи мураббийни истеъфога чиқарди

Баҳо:
+ | -

Вальтер Новеллино «Палермо» жамоаси бош мураббийлигидан кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

«Мен ўз лавозимимдан озод этилганимни маълум қиламан. Айтишим мумкинки, раҳбариятнинг бу қароридан жуда хафаман ва чуқур қайғудаман. Футболчиларга ва мухлисларга ўтган вақт давомидаги ҳамкорлик учун раҳмат», — дея Новеллинонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Унинг «Лацио»га қарши 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйини «Палермо» бош мураббийлигидаги охирги ўйини бўлиб қолди. «Палермо» айни вақтда, 32 тур ўйинларидан кейин 28 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 18 ўринда турибди.

Қайд этиш керакки, Новеллино «Палермо» президенти Маурицио Дзампарини томонидан мавсум давомида ишдан бўшатилган саккизинчи мураббий бўлди. Жузеппе Якини 2 марта ишга тайинланиб, 2 марта бўшатилди. Давиде Баллардини билан ҳам шундай ҳолат кузатилди.

Сициялияликлар жамоасида мавсум давомида шунингдек, Фабио Вивиани, Гильермо Скелотто, Жованни Тедеско ва Жованни Боси каби мутахассислар ҳам бош мураббий сифатида ишлади. Улардан бири, Жованни Боси лавозимга тайинланганидан 5 кун ўтиб ишдан бўшатилди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:31, 12.04.2016.
Ўқилди: 2331 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик