Кириш Регистрация

«Ньюкасл» футболчиси Янмат кийим алмаштириш хонасида қўлини деворга уриши туфайли жароҳатланди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл»нинг голландиялик ҳимоячиси Дарил Янмат Англия чемпионатининг 33-турида «Саутҳемптон»га қарши ўтказилган ва 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйин вақтида жароҳатланди.

Сафарда, «Сент Мэри» стадионида ўтказилган учрашувнинг биринчи тайми вақтида Янмат бел қисмидан жароҳат олган ва майдонни тарк этишга мажбур бўлган. У кийим алмаштириш хонасига қайтганида асабийлик туфайли қўлини деворга урган ва иккинчи жароҳатини орттириб олган.

Sky Sports нашрининг ёзишича, футболчи «Ньюкасл»нинг биринчи таймдаги ўйинидан кейин жамоадошларидан қаттиқ ғазабланган ва деворга қўлини урган. Натижада унинг икки бармоғи жароҳатланган. Қайд этилишича, унинг бу жароҳати «Суонси»га қарши кейинги турда ўтказиладиган ўйинда халақит қилмайди.

Айни вақтда, «Ньюкасл» 32 турдан кейин 25 очко билан 19 ўринда жойлашган. Бу жамоа «Сандерленд» (27 очко) ва «Норвич» (31 очко) билан бирга лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:50, 12.04.2016.
Ўқилди: 1947 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.