Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз турнир ғолиби

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкентда кўпчилик мухлисларнинг хотирасида қолган футболчи Дилмурод Назаровнинг хотирасига бағишлаб ўтказилган турнир якунига етди.

9 апрель куни бошланган хотира турнирида 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчилардан иборат саккизта жамоа аъзолари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақада клубимиз қошидаги “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам қатнашишди. “Ливерпуль-Гол” футбол клуби ва Назаровлар оиласи ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада вакилларимиздан ташқари "Пахтакор", "Бунёдкор-1", "Бунёдкор- 2", "Насаф", "Ливерпуль-Гол", "Локомотив" ва Қозоғистоннинг "Ордабаси" клублари тарбияланувчилари ҳам иштирок этишди.
Қатнашчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди. Тарбияланувичиларимиз “Локомотив”, “Бунёдкор-1”, “Ливерпуль-Гол” жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишди. Эътиборли жиҳати Аъзам Ражаббаев бошчилигидаги футболчиларимиз барча учрашувларни ғалаба билан якунлашди. “Ливерпуль-Гол” 1:0, “Бунёдкор-1” 3:2 ҳамда “Локомотив” жамоалари 3:1 ҳисоблари билан мағлуб этилди. Гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган болаларимиз ярим финалда “Бунёдкор-2” жамоасини 8:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга бўлишди. Ҳал қилувчи баҳсда ҳам Ражаббаев шогирдлари 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга кубок ва дипломлар топширилди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланиб, уларга ҳам махсус совринлар тақдим этилди. “Навбаҳор” жамоаси сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Саидбек Садриддинов “энг яхши ҳужумчи” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, фаолияти давомида юртимизнинг “Пахтакор”, “Трактор”, “Сурхон”, Қозоғистоннинг “Ордабаси”, “Тараз”, “Қайсар” ва “Ясси Сайрам” клубларида тўп сурган Назаров 2006 йили футболчилик фаолиятини айнан “Навбаҳор”да якунлаганди.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:48, 12.04.2016.
Ўқилди: 2881 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик