2016 йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун, 13 апрель санасида Польша ўсмирлар терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.
8 апрель куни йиғинга киришган Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоа польшалик тенгдошларига қарши “Жар” стадионида баҳс олиб боради. Учрашув 16:00да бошлади.
Польша ўсмирлар терма жамоаси 10 апрель куни Тошкентга етиб келди ва бир неча машғулотлар ўтказиш баробарида, делегациягинг барча аъзолари Тошкентнинг энг эътиборга сазовор жойларига саёҳат уюштиришга улгурди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 15 апрель, жума куни Польшага қарши яна бир учрашув ўтказади.
Маълумот учун, 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати 2016 йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь саналари давомида, Ҳиндистонда бўлиб ўтади. Унда Осиёнинг 16 мамлакати ўсмирлари иштирок этади.
Ушбу турнир саралаш баҳслари давомида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа Мальдив (8:0), Фаластин (6:0) ҳамда Яман (5:2) жамоалари устидан ғалаба қозониб, “А” гуруҳи ғолиби сифатида қитъа биринчилигига йўл олганди.