Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Олий лига пешқадами “Локомотив” 9-ўриндаги “Машъал”ни қабул қилади

Баҳо:
+ | -

15 апрель куни “Локомотив” ўз майдонида олий лиганинг 5-тур учрашувини ўтказади. “Темирйўлчилар” ТТЗдаги “Локомотив” стадионида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилишади. Учрашув 16:30да старт олади.

“Локомотив”нинг навбатдаги беллашувга тайёргарлиги давом этмоқда. Андрей Микляев ва Мирко Йеличич шогирдлари машғулотларни навбати билан “Локомотив” ва ТТЙМИ стадионларида олиб боришмоқда. “Машъал” эса ўз тайёргарлигини Янгиерда давом эттиряпти. Ўтган турни жамоалар икки хил ўтказишди. “Локомотив” сафарда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнаган бўлса, “Машъал” ўз уйида “Навбаҳор”ни мағлуб этди.

4-тур якунларига кўра, “Локомотив” 10 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. “Машъал” эса 4 очко жамғарган ҳолда 9-ўринни эгаллаб турибди. “Локомотив” шу пайтгача бўлиб ўтган 4та ўйиндан учтасида ғалаба қозонди ва бир марта дуранг ўйнади. “Машъал” эса бир бор ғалаба ва бир бор дуранг қайд этиб, икки марта мағлуб бўлди. “Локомотив”да тўплар нисбати 11-4, “Машъал”да эса 5-7.

Олий лига-2016. “Локомотив”нинг натижалари: 
1-тур. “Навбаҳор” – “Локомотив” 2:3
2-тур. “Андижон” – “Локомотив” 1:3
3-тур. “Локомотив” – “Нефтчи” 4:0
4-тур. “Сўғдиёна” – “Локомотив” 1:1

Олий лига-2016. “Машъал”нинг натижалари: 
1-тур. “Қизилқум” – “Машъал” 3:2
2-тур. “Машъал” – “Металлург” 1:3
3-тур. “Бунёдкор” – “Машъал” 0:0
4-тур. “Машал” – “Навбаҳор” 2:1

“Локомотив” сафида гол урган футболчилар: 
Темурхўжа Абдухолиқов (4)
Сардор Мирзаев (3)
Марат Бикмаев (2)
Санжар Шоаҳмедов (1)
Кахи Махарадзе (1)

“Машъал” сафида гол урган футболчилар: 
Шаҳбоз Эркинов (2)
Зафар Тўраев (2)
Шаҳзод Шайманов (1)

IMG_0797

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:03, 13.04.2016.
Ўқилди: 2436 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.