Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Англия Кубогининг ярим финалига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Англия Кубогида ярим финалнинг сўнгги иштирокчиси номи аниқ бўлди.

Чорак финалнинг 13 март куни бўлиб ўтган «Манчестер Юнайтед» — «Вест Ҳэм» ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилгач, томонлар регламентга кўра «Вест Ҳэм» майдонида жавоб ўйинида майдонга тушишлари керак эди. 13 апрель кунги такрорий ўйинда «Манчестер Юнайтед» 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалнинг тўртинчи иштирокчисига айланди.

Қайд этиш керак, хорватиялик мутахассис Славен Билич бошчилик қилаётган «Вест Ҳэм»ни мавсум аввалида чемпионликка даъвогар дея қаралган «Манчестер Сити», «Челси», «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клубларидан бирортаси мағлуб эта олмаганди. Бу ишни биринчи бўлиб, Луи Ван Гал жамоаси Англия Кубоги мусобақасида уддалади.

Бунга қадар, «Эвертон», «Уотфорд» ҳамда «Кристал Пэлас» клублари ярим финал чиптасини қўлга киритиб бўлганди. Финал остонасида «Юнайтед» ва «Эвертон» клублари биринчи жуфтликни ташкил қилади, иккинчи жуфтликда «Уотфорд» ҳамда «Кристал Пэлас» клублари тўқнаш келади.

Ярим финал беллашувлари Лондондаги «Уэмбли» стадиони бўлиб ўтади. Ўйинлар 23—24 апрель саналарига тайин қилинган.

Англия Кубоги
Чорак финал учрашуви
13 апрель, чоршанба
«Вест Ҳэм» — «Манчестер Юнайтед» 1:2
Голлар: Маркус Рашфорд, 54 (0:1). Маруан Феллайни, 67 (0:2). Жеймс Томкинс, 79 (1:2).
«Вест Ҳэм»: Даррен Рэндольф, Аарон Крессвел, Жеймс Томкинс, Анжело Огбонна, Майкл Антонио, Марк Ноубл, Шейку Куйяте, Мануэль Лансини (Эммануэль Эменике, 74), Димитри Пайет, Эннер Валенсия (Виктор Мозес, 62), Энди Кэрролл.
«Манчестер Юнайтед»: Давид де Хеа, Маркос Рохо (Антонио Валенсия, 68), Крис Смоллинг, Тимоти Фосу-Менса, Майкл Керрик, Дейли Блинд, Жесси Лингард, Маруан Феллайни, Андер Эррера (Морган Шнейдерлен, 76), Маркус Рашфорд (Уэйн Руни, 90), Антони Марсьяль.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 02:17, 14.04.2016.
Ўқилди: 4788 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик