Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Журналист «Олмалиқ» - «Металлург» ўйинини шубҳа остига олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг нуфузли ва марказий нашрларидан бири ҳисобланган "Правда Востока" газетаси мухбири Тимур Низаев Олий лиганинг 4-тури доирасида бўлиб ўтган «Олмалиқ» ва «Металлург» жамоалари ўртасидаги ўйинни шубҳа остига олди.

«Биринчи бўлимда гол уриш учун бирорта ҳам вазият яратилмади. Танаффусдан кейин "Металлург" сон жиҳатдан устунликка эга бўлди. Тахминин 50-дақиқада "Олмалиқ" футболчиси Бердимуродов майдондан четлатилди. Қўпол ҳаракат учун унга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди. Дастлабки 3та ўйинда кетма-кет ғалабани қўлга киритган бекободликлар, жадвалдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш учун рақибнинг ушбу "совға"сидан фойдаланиши керак эди. Аммо улар майдоннинг рақиб томонига ўтишга шошилишмади, ҳаттоки ташаббусни "Олмалиқ"қа бериб қўйишди. Мавсумни мағлубият билан бошлаган олмалиқларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Игорь Шквирин шогирдларининг биринчи голи жуда ғалати чиқди. Дониёр Исмоилов 40 метрдан зарба йўллади, аммо тажрибали дарвозабон Умид Хонимқулов жуда суст ҳаракат қилди ва тўни ўтказиб юборди.

Гўёки, энди «Металлург» олдинга ташланиши керак эди. Аммо, чучварани хом санабмиз. Яна ўша пассивлик, тўпни узоқ вақт давомида майдоннинг ўзига тегишли қисмида назорат қилиш давом этди. Ўйин тугаши арафасида меҳмонлар яна бир мантиқсиз голни қўйиб юборишди. Фарҳод Тожиев жарима майдончаси ташқарисида бирданига 3 футболчидан ўтишга уринди. Ҳимоячилар уни қарши олиш ўрнига ортга чекинишди ва Тожиевнинг аниқ зарба беришига имконият яратиб беришди — 2:0.

Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганди. Бекободорликлар гўёки "уйғонишди", ҳеч бўлмаса битта гол керак. Лекин кеч бўлганди, вақт тугаб қолди», — дея ёзади Тимур Низаев.

Журналист ўтган йилги мавсумда рўй берган ҳолатни ҳам эслаб ўтди.

"Ўтган мавсумда «Металлург» сафарда «Пахтакор»га қарши баҳс олиб борди. Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Аммо жамоа якунда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйинчиларнинг спортчига хос бўлмаган ҳаракатлари учун жамоа бош мураббийи Рустам Мирсодиқов мавсум сўнгига қадар мураббийликдан четлатилганди. У барча айбни ўз зиммасига олганди. Энди бу икки жамоа футболчиларининг ҳаракатлари қандай баҳоланаркан?», — дея саволни ўртага қўйди Тимур Низаев.

Манба: 1news.uz
Киритилди: 13:28, 14.04.2016.
Ўқилди: 4090 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.