Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Мезбонларда ўйин амалиёти кўп

Баҳо:
+ | -

Ўтаётган ҳар бир кун мухлисларни Евро-2016 стартига тобора яқинлаштирмоқда. Нафақат мухлисларни, балки футболчиларни ҳам. Айниқса, чемпионатда иштирок этишга реал номзод ҳисобланган ўйинчиларнинг сабрсизлик билан кун санаётганларига шубҳа йўқ. Лекин кутиш бошқа, терма жамоа «заявка»сига кириш бошқа. Бу борада номзод футболчидан талаб қилинадиган асосий шарт табиийки, ўйин амалиётидир.

Швейцариянинг обрўли компанияси - CIESFootballObservatory айнан шу масалага эътибор қаратиб, битта қизиқарли статистикани эълон қилди. Хуллас, швейцариялик мутахассислар ёзда қайсидир миллий жамоа сафида Франция-2016 турнирига боришга потенциал имконияти бор футболчиларда ўйин амалиёти қандайлигини таҳлил қилиб чиқишди. Тўғри, бу борада алоҳида футболчилар эмас, балки бутун бир жамоа миқёсидаги статистикага урғу қаратилди. Янада аниқроқ ифода этсак, терма жамоаларнинг қитъада етакчи мақомида турувчи 5та миллий биринчиликда ўйнайдиган реал номзодлари кўрсаткичлари умумий ҳолда чиқарилди. Энди бевосита натижаларга тўхталсак, кучли бешликда французлар энг юқори статистикага эга эканлар, албатта, фақат ўйин амалиёти, яъни майдонда ўтказилган умумий вақт бўйича. Маълум қилинишича, айни пайт Европанинг кучли 5та чемпионати (Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция элит лигаси)да Франция терма жамоасига номзод 35 нафар футболчи тўп сурмоқда. Улар жорий мавсум умумий ҳисобда 66961 дақиқа ўйнаганлар (апрель ойи бошидаги ҳолат бўйича).

Хуллас, франциялик ҳар бир ўйинчи майдонда ўртача ҳисобда 1913 дақиқадан вақт ўтказган. Кучли бешликда ўйнайдиган ва  Италия термасига номзод саналган ўйинчилар сони бироз кўпроқ - 38 нафар. Аммо Антонио Конте назарида турган йигитлар сон борасидаги устунликни амалдаги ҳолатга мувофиқ келтиролмаяптилар. Ҳарқалай, уларда ўртача кўрсаткич французларникидан деярли 300 дақиқа паст. Испания ва Англия термаси сафида Евро-2016да қатнашишдан умидвор футболчиларнинг статистикаси ҳам чакки эмас.

Умуман, кучли 5та лигада Европа биринчилигида иштирок этувчи термаларнинг барчасидан вакил бор. Лекин Руминия, Исландия, Туркия, Украина, Венгрия ва россиялик футболчиларга тегишли статистика жуда паст. Дейлик, ҳозирда кучли биринчиликларда Россия термасига номзод биргина футболчи бор - Денис Черишев. Қолаверса, у ҳам мавсумнинг биринчи ярмини «Реал» захирасида ўтказди. Исландия ва Туркия вакилларида сон камлигига қарамай, ўртача кўрсаткич анча баланд эканлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Демак, улар (яъни 4 нафар турк ва исланд) ўз клубларида муҳим ролга эгалар. Аксинча, Уэльс ва Швеция миллий жамоалари номзодларининг ўртача натижалари ҳаминқадар. Дейлик, кучли лигаларда 15 нафар уэльслик футболчи бор ва улар ўртача ҳисобда 1177 дақиқадан ўйнашган, холос.

Манба: «СЭ», А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:27, 14.04.2016.
Ўқилди: 3117 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.