Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Олимпиада-2016 ўйинларида Португалия олимпия терма жамоаси сафида ўйнамайди.
Португалияликлар мусобақанинг гуруҳ босқичида Жазоир, Гондурас ва Аргентина олимпиячилари билан баҳс олиб борадилар.
Аввалров Роналду Олимпиадада иштирок этиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Аммо футболчининг атрофидаги манбалар бу хабарни инкор қилишди.
31 ёшли футболчи Португалия терма жамоаси сафида Евро-2016 мусобақасида қатнашади. Европанинг узоқ мавсумидан сўнг 4 августда бошланадиган яна бир мусобақа футболчи учун оғирлик қилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, регламентга кўра олимпия терма жамоалари ўз сафига 23 ёшдан катта бўлган 3та футболчини қўшиб олишлари мумкин.