Кириш Регистрация

Александр Хомяков: «Локомотив» билан очиқ ўйин қилиш — мағлубиятга тенг»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Машъал" учрашувидан кейин матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

"Натижа — ҳаққоний. "Локомотив" бизга қараганда яхшироқ ўйнади. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Одатда мен ўз футболчиларимни матбуот орқали танқид қилмайман. Маҳорати кам футболчилар ўзининг иштиёқи орқали рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қилади. Биринчи бўлимга тузган режамиз охиригача иш бермади. Керак бўлмаган жойда гол ўтказиб юбордик. Кетма-кет ўтказиб юборилган голлардан кейин шогирдларимда иштиёқ йўқолиб қолди.

Ушбу мавсумда комбинацион ва ҳужумкор ўйин қилишни, майдоннинг рақиб томонида прессинг қўллашни режалаштиргандик. Шу мақсад йўлида тайёргарлик олиб боргандик. Дастлабки ўйинлар кўрсатдики, биз ҳали бундай ўйинга тайёр эмасмиз. "Қизилқум" ва "Металлург"га қарши ўйинларда ҳисобда олдинда бораётиб, якунда мағлуб бўлдик. Шунинг учун ўз ўйинимизни ўзгартиришга қарор қилдик. "Бунёдкор" билан ёпиқ ўйин намойиш қилдик ва бу бизга очко келтирдик. Бугун эса режамиз амалга ошмади. Биз марказни ёпа олдик, аммо рақибга қанотларда имкониятни бой бердик. Ўтказиб юборилган голдан кейин очилишга мажбур бўлдик. "Локомотив" билан очиқ ўйин қилиш мағлубият билан тенг", — дейди Хомяков.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:32, 15.04.2016.
Ўқилди: 2741 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик