Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Футболдаги «телбалар». Суаресдан Пепегача

Баҳо:
+ | -

Футбол майдонида қўполликлари билан алоҳида ажралиб турувчи футболчилар оз эмас. Биз машҳур «телба» футболчилар ТОП-10 лигини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.



10. Луис Суарес
Уругвайлик ҳужумчи майдонда рақибларига нисбатан ноодатий қўполлик қилиш усулини ихтиро қилди. Яъни тишлаб оладиган одат чиқарди. У бу усулини «Аякс» сафида илк бор синовдан ўтказиб кўрди. Сўнгра Ивановични тишлаб олиб, бир қанча вақт дискалификация туфайли майдонга тушишдан бебахра қолди. 2014 йилги мундиалда эса Келлинини ҳам тишлаб олгач, ФИФА жим қараб турмади ва уни 4 ойга футболдан четлатди. Ҳа Луис майдонда супер ҳужумчи, шунинг баробарида супер «телба» ҳамдир.



9. Найжел Де Йонг
Футболчиларни «синдириш қобилияти» билан машҳур бўлган Де Йонг майдонда на ўзини, на рақибини аяйди. Унинг қандай қўпол ҳаракат қилишини билиш учун, жаҳон чемпионати 2010 финалини эслаш кифоя. Бечора Алонса голланд футболчисидан каратеча зарбани қабул қилиб олган эди.


8. Марио Балотелли
Балотелли ҳеч қачон «ақилли бола» бўлмаган. У майдонда рақибларига нисбатан қўполликлар ишлатишда, ҳар ҳил усуллардан фойдаланади. «Манчестер Сити»да тўп сураётганида, «Тоттенхэм» футболчиси Скотт Паркернинг юзига чиройли тарзда зарба тушириб, 4 ўйинга дискалификация қилинган эди. Супер Марио «шаҳарликлар» таркибида ҳаттоки, бош мураббий Манчини билан ёқалашишга ҳам борганди.



7. Пол Гаскойн
Ичкиликка рўжо қўйиш бўйича ҳақиқий «намуна» бўлган футболчи бу Пол Гаскойндир. Инглиз ҳужумчиси учрашувлардан олдин, ичиб майдонга тушганлигини очиқчасига тан олган. Тасаввур қилинг-а, маст футболчининг майдондаги ҳаракатларини. Бироқ Гаскойн шунда ҳам чиройли ўйинлар намойиш қилиб, мухлислар қалбидан жой олган.



6. Жоуи Бартон
Бу футболчи мухлис ва мутахасисслар томонидан «ярамас телба» деган номни олган. Бартонни ҳаттоки қандайдир уй ҳайвонига ҳам қиёслашган. Оёқ билан қоринга тепиш, майдонда муштлашиш унга чўт эмас. У баъзан ўзини Жекки Чан ёки Ван Дам деб ўйлаб қоларди. Шунга қарамай у қадар жинни эмас. Шунчаки шиддаткор эркак бўлишга иштиёқманд эканлигини таъкидлаб ўтган.



5. Рой Кин
Кин ҳам жинни эмас, шунчаки, қаттиққўл ва адолатли футболчи бўлган. У терма жамоадаги мураббийини очиқчасига ҳақорат қилишга ҳам ўзида куч топа олган. Бир пайтлар Кин ўзига жароҳат етказган футболчидан, ўч олиш учун нақ 3,5 йил кутган ва охир оқибат ўз ниятига етган. Ўшанда Рой рақибига очиқдан очиқ зарба берганини, ҳаммани олдида тан олган эди. Бунақа жасоратни ҳар кимдан ҳам кутиб бўлмайди.



4. Эрик Кантона
Футбол стадионида кунг-фудан санъат даражасида фойдаланган футболчи бу Кантонадир. Француз футболчиси ҳақоратларга чидай олмай, «Кристал Пелас» мухлисини тўппа-тўғри шифохонага жўнатиб юборган эди. Бир сафар эса ҳакамга қарата тўп отди ва бутун ҳакамлар корпусини «Аҳмоқлар» дея ортига қайтиб кетди. Эрик нима қилаётганини билар эди. У ўта ақилли, иқтидорли, зеҳнли ва шунингдек баъзан «телба» ҳам эди.


3. Пепе
Бу номни эшитганда «Барселона» мухлислари ғазабга минишади. У «Эль-Классико»да Мессини қўлини шу қадар маҳорат билан босиб олдики, кейинчалик буни тасодифий эканлигини таъкидлади. Шунингдек у «Барса»га қарши ўйинларда ўзгача қилиқлари билан жамоадошларидан алоҳида ажралиб турарди. Португалиялик ҳимоячи «Гетафе» билан ўйинда рақибини йиқитиб, уни аёвсиз тарзда тепкилаб ташлаган ва нақ 10 ўйинга дискалификация қилинган эди. Пепе сўнгги пайтларда «телба»ларча қилиқлардан тийилиб қолганини алоҳида таъкидлаш жоиз.



2. Эдмундо
Бу футболчига бежизга «Ҳайвон» лақабини беришмаган. У нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам ҳеч кимни аяб ўтирмасди. Футболчи 1995 йилда автаҳалокат содир этиб, 3 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди. У харчанд иқтидорли футболчи бўлмасин, аёллар ва ичкиликка муккасидан кетиб, одамни ақлдан оздирадиган ҳаракатлар қилишда давом этарди. У ҳалокатдан сўнг тўғри хулоса чиқармади ва яна автоҳалокатга учради. Бу сафар унинг ёнида ўтирган қиз ҳаётдан кўз юмди. Дахшат! Бироқ бундан ҳам дахшатлиси бор. Бир сафар у цирк маймунига юрак пулси тушиб кетгунча виски ичирган ва жазога тортилган.



1. Винни Жонс
Машҳур актёрга айланмасидан бурун, Жонс яхшигина иқтидорга эга футболчи ҳам эди. У майдонда қўполлик қилиш борасида «любойига» жавоб беришга тайёр эди. Дастлабки сониялардаёқ четлатишлар, рақибларга аёвсиз берилган зарбалар… Хуллас ушбу футболчи ҳақида тасаввурга эга бўлмоқчи бўлсангиз, унинг қуйидаги фикрларини ўқиб кўринг. Кейин ўзингиз бахо берасиз.
- Худо футболчиларнинг оёғини нега яратган, биласизми? Мен тепишим учун.
- Мен ҳеч қачон футбол симуляторларини ўйнамайман. Бу менга жуда қимматга тушади. Жойстиcк фақат бир таймга етади, телевизор эса бир ярим таймда расво бўлади.
- Ўйин пайтида бировнинг оёғини тўп билан адаштириб юбориш жуда осон. Айниқса, ўша оёқ эгасининг башараси менга ёқмай турган бўлса…
- Ўйин олдинги кўрсатмалар чоғида мураббий ҳеч қачон менга тактика ёки схемаларни тушунтирмасди. У шунчаки рақиб футболчисининг фамилиясини айтиб қўярди.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:26, 15.04.2016.
Ўқилди: 6936 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.