"Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ижтимоий тармоқ орқали ЕЧЛ ярим финалидаги рақиби “Атлетико”га ўз муносабатини билдириб ўтди.
- “Атлетико” ўзининг нималарга қодирлигини барчага намойиш этди. Айнан ушбу жамоа “Барселона”дек клубни мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборди. Биз эса бу жамаога қарши ўйинда бирдам ва эътиборли бўлишимиз лозим, - дейди польшалик форвард.
Эътиборлиси, аввалроқ жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳам худди шундай муносабат билдирган эди.