Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ОЧЛ 5-тур. “Насаф” – “Ал-Айн” учрашувини Ким Донг Жин бошқаради

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 5-турида жамоамиз Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал-Айн” клубини ўз майдонида қабул қилади. Учрашув 19 апрел сешанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда, соат 19:30да бошланади.
 
Ушбу учрашувни мамлакатимиз футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Жанубий Кореялик ҳакам - Ким Донг Жин бошқаради.
 
Унга қанотларда ҳамюртлари Банг Ги Ёл ва Сонг Бонгкуэнлар ёрдам беришади. Учрашувдаги тўртинчи ҳакам сифатида Суриялик ҳакам Маъсуд Туфайлиҳ ишлайди. Ҳакамлар ишини Саудия Арабистонидан Халил Иброҳим Алҳамди назорат қилади. Учрашув комиссари этиб, Ҳиндистонлик  Руфус Принс тайинланган.
 
Осиё чемпионлар лигаси-2016 5-тур.
19 апрел, сешанба
 
“НАСАФ” (Ўзбекистон) – “АЛ-АЙН” (БАА)
Қарши ш., “Марказий” стадион. Соат 19:30да
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)
Қанот ҳакамлари:  Банг Ги Ёл, Сонг Бонгкуэн (иккаласи ҳам-Ж.Кореядан)
Захира ҳаками: Маъсуд Туфайлиҳ (Сурия)
Назоратчи: Халил Иброҳим ал-Ҳамдий (Саудия Арабистони)
Учрашув комиссари:  Руфус Принс (Ҳиндистон)
 
Футбол ишқибозларининг ёдида бўлса, Ким Донг Жин илк марта Қаршига  2011 йили ташриф буюрган ва у ОФК Кубоги-2011 финал учрашувини бошқарган эди. Учрашувда ўзингизга маълум, жамоамиз Қувайтнинг “Қувайт СК” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритган эди.
 
Ким Донг Жин бундан ташқари мамлакатимиз клублари иштирокидаги 11та учрашувда ҳам бош ҳакам сифатида ишлаган.
 
Ушбу ҳакам, 2014 йилги Ўзбекистон Кубоги финалида “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувини ҳам бошқарган.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 13:17, 16.04.2016.
Ўқилди: 5599 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.