Кириш Регистрация

Фарҳод Тожиев: Киритган голинг жамоангга ғалаба олиб келмаса – ундан ортиқча қувонмайсан

Баҳо:
+ | -

Кеча Олий Лига 5-тур учрашувлари доирасида ўтган “Бунёдкор” - “Олмалиқ”қарама-қаршилигида 4:2 ҳисоби қайд этилди ва “қалдирғочлар” олмалиқлик футболчилар устидан чиройли ғалабага эришишди.

Баҳс якунлангач, ҳар икки жамоа футболчилари журналистлар учун ажратилган микст ҳудудда ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтишди. Хусусан, “Олмалиқ” жамоаси сафида гол киритишга муваффақ бўлган ҳужумчи Фарҳод Тожиевнинг айтишича, “Олмалиқ” жамоаси бу йил негадир кўнгилдагидек ўйнай олмаяпти.

- Учрашув жуда қийин тарзда ўтганини таъкидлай оламан. Сабаби “Бунёдкор” жуда кучли жамоа. Ушбу клуб уйда фақат ва фақат ғалаба учун ўйнаши барчага бирдек маълум. Аммо биз ҳам бу ўйинда ғалаба қозонишни ният қилгандик. Лекин ўйлаган режаларимиз иш бермади. Айниқса, ҳимояда ўйинимиз чиқмади. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди, аммо омад рақибга кулиб боқди.

Голим борасида нима дея оламан? Гол киритиш – ёқимли, албатта. Лекин сен киритган гол жамоангга ғалаба олиб келмаса – ундан ортиқча қувонмайсан…

Ўзи бу йил “Олмалиқ”нинг ўйини ўзимиз истагандек чиқмаяпти. Мавсум аввалида “Бухоро” билан сафарда ўйнадик. Кейинги ўйинларда ҳам шундай омадсизлик давом этмоқда. Умид қиламанки, тез орада яна ғалабалар қўлга кирита бошлаймиз.

Олдинда энди бизни “Навбаҳор”га қарши баҳс кутиб турибди. Бу ўйин ҳам осон ўтмаслиги табиий. Лекин биз Намангандан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз, - дейди тажрибали ҳужумчи SPORTS.uz интернет-портали мухбирига.

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:06, 17.04.2016.
Ўқилди: 2602 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик