Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

“Рио-2016” ўйинларига йўлланмаларимиз сони 65тага етди

Баҳо:
+ | -

Якунланган ҳафтанинг дам олиш кунлари бир йўла беш нафар ҳамюртимиз XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олдилар.

Дастлаб таэквондочиларимиз Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ўтказилаган Осиё саралаш мусобақасида икки йўлланмага эга бўлдилар.

Мусобақанинг биринчи кунида Никита Рафалович (-80 кг) лицензияни қўлга киритган бўлса, иккинчи кун бўлиб ўтган мусобақада Нигора Турсунқулова (-67 кг) ҳам финалга қадар етиб келиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

17 апрель куни яна икки спортчимиз “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олдилар. Дастлаб, тажрибали спортчимиз, “Пекин-2008” Олимпиада ўйинларининг совриндори Антон Фокин Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказилаётган лицензион мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, Олимпиада ўйинларининг йўлланмасига эга бўлган бўлса, шу куни, шунингдек, стол теннисчимиз Зоҳид Кенжаев Гонконгда бўлиб ўтган лицензион турнирда “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмасига эга бўлди.

Таъкидлаш жоизки, стол теннисида спортчиларимиз сўнгги бор 2004 йили Афина (Греция)да бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида иштирок этишган эди. Ўшанда Ватанимиз шарафини Манзура Иноятова ҳимоя қилган. Демак, Зоҳид Кенжаев стол тенниси бўйича мамлакатимиз спортчилари орасида эркаклар ўртасида биринчи бўлиб Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга бўлди.

Бугун эрта тонгда спорт гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказилган лицензион мусобақада фаолиятидаги еттинчи Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина 1992 йилги Барселона (Испания)да бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларидан буён кетма-кет еттинчи маротаба тўрт йилликнинг энг йирик байрамида иштирокчилар сафидан ўрин эгалламоқда. Бундан кўрсаткичга дунё спорт гимнастикачилари орасида ҳеч ким эриша олмаган.

Бугун Рио-де-Жанейро шаҳрида Трамполин бўйича лицензион мусобақалар бошланади ва мазкур мусобақаларда ҳамюртларимиз Екатерина Хилько ва Анна Гаспарян иштирок этадилар. Агарда Екатерина Хилько “Рио-2016” ўйинларига ҳам йўлланмани қўлга киритса, бу сафарги Олимпиада ўйинлари унинг фаолиятидаги бешинчиси бўлади.

Эътиборлиси, бугунги кунга келиб трамполинчилар орасида фақатгина тўрт нафар спортчи тўрт бор Олимпиада ўйинларида қатнашиш бахтига муяссар бўлган. Агарда Екатерина бешинчи бор Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритса, дунё трамполинчилари орасида якка пешқадамга айланади. Бу йўлда спортчимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Қуйида, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз рўйхати берилган:

Бокс – 11 та.
Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг)
Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг)
Муроджон Ахмадалиев (-56 кг)
Хуршид Тожибоев (-60 кг)
Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг)
Шахрам Гиясов (-69 кг)
Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг)
Элшод Расулов (-81 кг)
Рустам Тўлаганов (-91 кг)
Баҳодир Жалолов (+91 кг)
Ёдгорой Мирзаева (-51 кг)

Енгил атлетика – 8 та.
Ситора Ҳамидова – марафон (42.195 м.)
Светлана Радзивил – баландликка сакраш
Сухроб Хўжаев – босқон улоқтириш
Марина Хмелевская – марафон (42.195 м.)
Бобур Шокиржонов – найза улоқтириш
Ситора Ҳамидова – марафон (10.000 м.)
Екатерина Воронина – еттикураш
Андрей Петров – марофон (42.195 м.)

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 5 та.
Алексей Мачалов – 1000 м. яккалик (байдарка)
Герасим Кочнев – 1000 м. яккалик (каноэ)
Ольга Умаралиева – 200 м. яккалик (байдарка)
Вадим Меньков – 1000 м. икки кишилик (каноэ)
Серик Мирбеков – 1000 м. икки кишилик (каноэ)

Оғир атлетика – 5 та.
Оғир атлетика спорт турида йўлланмалар жамоаларга берилади. Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган спортчилар Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан мусобақалар арафасида эълон қилинади.

Таэквондо (WTF) – 3 та.
2015 йил якунларига кўра Олимпия рейтингининг энг оғир вазндаги спортчилари жадвалида бир йўла икки нафар спортчимиз Дмитрий Шокин ва Жасур Бойқўзиев кучли олтиликдан ўрин эгаллашди. Қоидага кўра, ОЎда ҳар бир вазн тоифасида бир давлатдан фақатгина бир нафар спортчи иштирок этиши мумкин. Шу боис, “Рио-2016” ўйинларида қайси спортчимизни иштирок этиши ўйинлар арафасида Ўзбекистон Таэквондо (WTF) миллий ассоциацияси томонидан эълон қилинади.
Никита Рафалович (-80 кг)
Нигора Турсунқулова (-67 кг)

Спорт курашлари – 3 та.
Рустам Ассакалов (-85 кг) – юнон-рим кураши
Дилшод Турдиев (- 75 кг) – юнон-рим кураши
Ихтиёр Наврўзов (-65 кг) – эркин кураш

Сузиш – 2 та.
Раънохон Аманова – 200 м. комплекс
Раънохон Аманова – 400 м. комплекс

Спорт гимнастикаси – 2 та
Оксана Чусовитина
Антон Фокин

Стол тенниси – 1 та
Зоҳид Кенжаев

XV ёзги Паралимпия ўйинларига қуйидаги спорт турлари бўйича йўлланмалар қўлга киритилган:

Енгил атлетика – 10 та
Дзюдо – 8 та
Сузиш – 5 та
Ўқ отиш – 1 та
Пауэрлифтинг – 1 та

Маълумот учун. Паралимпия ўйинларига қадар дастурга киритилган деярли барча спорт турлари бўйича лицензион мусобақалар ўтказилади. Паралимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номи ўйинлар арафасида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси томонидан эълон қилинади.

 

Шавкат Жалилов

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:29, 18.04.2016.
Ўқилди: 8939 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.