Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Моуриньо «Реал» ярим ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га қўйиб юборишга тайёр

Баҳо:
+1 | -

«Реал» ярим ҳимоячиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. The Sun нашри хабарига кўра, Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Орельен Тчуаменини жамоада сақлаб қолмоқчи эди, бироқ уни қўйиб юборишга ҳам тайёр. Тўғри, бу ерда бир жиҳат бор — «Реал» франциялик футболчини фақат муносиб таклиф тушган тақдирдагина сотади.

Мадриддаги манбаларнинг хабар беришича, «Манчестер Юнайтед»нинг 26 ёшли Тчуаменига бўлган қизиқиши Жаҳон чемпионатидан сўнг «жуда юқори» даражада.

Нуфузли Transfermarkt портали Орельен Тчуаменининг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Таъкидлаш жоизки, «Манчестер Юнайтед» 2026/2027 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Киритилди: 17:46, 23.07.2026.
Ўқилди: 2982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик