"Рома" ҳужумчиси Франческо Тотти "Аталанта"га қарши учрашувда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (3:3).
Тотти учрашувнинг 78-дақиқасида майдонга тушди ва гол муаллифи бўлди. Франческо ўтган йилнинг 20 сентябридан буён гол ура олмаётган эди.
Тотти А серияда умумий 245та гол урган. Рекордчи - "Лацио"нинг афсонавий ҳужумчиси Сильвио Пиола ҳисобида 275та гол бор.