Чемпионлар лигасининг 5-турида “Пахтакор” “Ал Жазира” меҳмони бўлади. Рақиб ҳақида маълумотлар билан танишинг.
“АЛ ЖАЗИРА” СПОРТ КЛУБИ
Ташкил этилган йили: 1974.
Стадиони: “Муҳаммад Бин Зайд”, 42 минг томошабинга мўлжалланган.
Раҳбари: Шайх Мансур Бин Зайд Ал Нахиян.
Бош мураббийи: Хенк Тен Кате (Голландия).
Эришган ютуқлари: БАА чемпиони (2010-11), БАА ФА Кубоги (2007), «Этисалат Эмирейтс» Кубоги (2010), БАА Президенти Кубоги (2011, 2012), Кўрфаз клублари чемпионати ғолиби (2007).
Айтиш мумкинки, «Ал Жазира» легионерлар савияси бўйича олиб қарасак, Осиёдаги энг кучли клублардан биридир. Тиаго Невес, Анхель Лафита, Кенвин Жонс ҳамда Парк Жонг Ву легионерлар лимитини ташкил қилган. Невес кўп йиллар “Ал Ҳилол”да ажойиб ўйнагани билан машҳур. У марказда бир неча футболчини алдаб ўтиб, аниқ тўп оширади. Лафита ва Жонс ҳам ҳужум чоғида ўта фаол ўйнайди. Легионер бўлмаса-да, ҳужумчи Али Мабҳутни ҳам алоҳида таъкидласак арзийди. У БАА чемпионати ва терма жамоаси тўпурарларидан биридир. Ушбу футболчилар жамоанинг асосий ижодкорлари ва ҳужум уюштирилаётган чоғда айнан улар жуда яхши ҳаракат қилишади. Жамоа ўйини асосан шу футболчиларга таяниб, ташкил этилади.
Жамоа тарихига тўхталадиган бўлсак, 1974 йил Абу Дабида ташкил этилган клуб спорт клуби номига тўлиқ мос тушади. Футбол билан биргаликда волейбол, гандбол, баскетбол ва сузиш спорти билан шуғулланувчи жамоалари ҳам мавжуд. Ўзи БААдаги аксарият клублар биратўла спорт жамоалари сифатида фаолият юритишади. Футболда муваффақиятларга эришишни жамоа 2007 йилдан бошлаб қўлга киритиб келяпти. Айнан ўша пайтдан «Жазира»га катта эътибор қаратиляпти. Ҳозиргача жамоа ички мусобақаларнинг барчасида зафар қучган.
Жамоани голландиялик Хенк Тен Кате бошқариб келмоқда. У “Барселона” ва “Челси” жуда кучайган пайтларда ушбу клубларда ёрдамчи бўлиб ишлагани эътиборга сазовор. Ҳозирча у “Жазира”да мушкул аҳволни ўнглаш учун ишламоқда.
Хенк ТЕН КАТЕ
Туғилган санаси: 09.12.1954
Туғилган жойи: Амстердам, Голландия
Футболчиликдаги амплуаси: чап қанот ярим ҳимоячиси
Ўйнаган жамоалари: 1979–1985 “Го Эхиэд Иглз”, 1980 “Эдмонтон”, 1981–1982 “Телстар”, 1985–1986 “Хераклес”.
Бошқарган жамоалари: 1990 “Го Эхиэд Иглз”, 1990–1992 “Хераклес”, 1992–1993 “Рхеден”, 1993–1995 “Го Эхиэд Иглз”, 1995–1997 “Спартак Роттердам”, 1997–1998 “Витесс”, 1998–1999 “Уердинген”, 1999–2000 МТК, 2000–2003 НАК, 2003–2006 “Барселона” (ёрдамчи), 2006–2007 “Аякс”, 2007–2008 “Челси” (ёрдамчи), 2008–2009 “Панатинаикос”, 2009 “Ал Аҳли” Дубай, 2010–2011 “Умм Салал”, 2012–2013 “Шандон Лунен”, 2013 “Спарта”, 2016 йилдан “Ал Жазира”да.
Жамоа сафида БАА терма жамоасига номзод 3-4 нафар футболчи ва яхши савиядаги 4 нафар легионер жамланган. Лекин гуруҳдаги учрашувлар бу жамоани бемалол енгиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Муҳими, “Пахтакор” таркиб борасидаги муаммоларини ҳал қила олишидир.
Дарвозабонлар
1. Али Ҳасиф
13. Муҳаммад Нақби
16. Саиф Рашид
36. Холид Сенани
Ҳимоячилар
5. Мусаллим Фаёз
14. Исса Муҳаммад
18. Абдула Муса
23. Холид Себил
25. Муҳаммад Абдулла
27. Султон Саид
44. Фарис Жума
82. Султон Сувайди
Ярим ҳимоячилар
6. Саиф Халфан
8. Парк Жонг Ву (Корея)
10. Тиаго Невес (Бразилия)
12. Салим Рашид
15. Халфан Реззи
21. Ёқуб Ҳусани
22. Шаҳин Сурур
50. Муҳаммад Жамал
77. Султон Менҳали
88. Салим Ҳаммади
97. Анхель Лафита (Испания)
Ҳужумчилар
7. Али Мабҳут
11. Аҳмад Рабиа
37. Муҳаммад Обайд
45. Саид Ҳазим
70. Аҳмад Алҳашми
80. Робайя Али
99. Кенвин Жонс (Тринидад ва Тобаго)