Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Краснодар” футбол клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов “Спорт-Экспресс” нашрига берган интервьюсида “буқалар”нинг Европа Лигасидаги омадсиз ўйинлари ҳақида сўзлаб берди.
“Нима учун Европа Лигасида “Спарта” тўсиғидан ўтиб олмадик? Чунки бундай ўйинларда ягона гол кейинги босқич тақдирини ҳал қилиши мумкин. Чехияда бўлиб ўтган ўйинда 0:1 ҳисобида ютқаздик. Ўз майдонимизда эса биринчи бўлимда яхши ҳимояландик, иккинчи бўлимда эса гол ўтказиб, таслим бўлишга мажбур бўлик. Кейин яна иккита гол қабул қилдик. “Спарта”га ўхшаган интизомли ва тартибли жамоага қарши бир нима қўллаш қийин бўлади”, – дейди Аҳмедов.