"Порту" дарвозабони Икер Касильяс ўзининг собиқ жамоаси "Реал" ва унинг бош мураббийи Зинедин Зидан борасида фикр билдирди.
"Зиданнинг мураббий сифатида муваффаққият қозонишига умид қиламан. Биз ҳаммамиз унинг ўйинларидан завқ олар эдик, мана энди у жамоани бошқариб, совринлар сари етакламоқда.
"Барселона"нинг ечиниш хонасида қандай кайфият ҳукмрон, билмайман. Ҳеч қачон у ерда бўлмаганман. Агар тўп дарвозага кирмаса, жамоада инқироз ҳақида гапириш мумкин. Уч ҳафта олдин воқеалар ривожининг бундай тус олишига ишонмасдим, энди эса "Реал"нинг чемпионлик учун курашаётганига хурсандман", - дейди Касильяс.