"Челси" яримҳимоячиси Сеск Фабрегаснинг фикрича, жамоанинг собиқ устози Жозе Моуриньонинг истъефосига футболчилар айбдор бўлган.
Моуриньо ўтган йилнинг декабрида истеъфога чиқарилган, ҳозир жамоани Гус Хиддинк вақтинчалик бошқармоқда. Ёзда жамоа рулига Антонио Конте келади.
"Кўп гаплар айтилди. Мен Жозени яхши кўраман уни дўстим деб ҳисоблайман, ҳозиргача алоқадамиз.
Жозенинг нг катта муаммоси шундаки, у бизга ҳаддан зиёд ишониб юборган эди. Чемпион бўлганимиздан сўнг таътил муддатимизни узайтирди. У бизга ишонган эди, биз эса унга панд бердик. Бутун жамоа. Унинг истеъфоси сабаби шу. Бундан ўзимизни ёмон сезябмиз", - дейди Фабрегас.