"Барселона" яримҳимоячиси Серхио Бускетс "Валенсия" билан учрашувдаги мағлубият(1:2) ҳақида фикр билдирди.
"Шунчаки, "Барселона"нинг томади келмаяпти. "Валенсия" бутун ўйин давомида бир яримта ҳужум қилди ва иккита гол урди. Бизда хотиржамлик, аммо тўп дарвозага киришни истамаяпти. Кўроқ ишлаш керакка ўхшайди. Ҳаммаси ҳамон ўзимизга боғлиқ. Келгуси 5 учрашувда мағлубиятга учрамаслигимиз керак", - дейди Бускетс.